Уч-коргон кишлогидаги ичадигон сув оладигон арик ва сойларда ахолидаги одамлар машиналарини ювишади. Бу сабабдан ичадиган сув машина мойлари билан бугланяпти.
Уч-кургонда уч та машина ювиш жойи булишига карамасдан, кишлок ахолиси машиналарини сув ичадиган арик ва сойларда ювишади. Шу сабабдан сувга мотор мойлари тушиб, сув захарланмокда.
«Йигитлар эса машиналарини ювишади. Машиналарни ювиш учун алохида ювиш жойлари бор. Йигитларимиз уша ерда хам машиналарини ювишса булади», — деди Мурзахмедов Сардорбек.
Кишлок яшовчиси Мухсин Рахманджанов табиат куз корасидек саклаб, ичгани сув олинадигон ерда машиналарини ювиш керак эмаслигини айтди.
«Сойдаги сувда машина ювиш мумкин эмас, чунки бизга оша сув келади ва биз оша сувни ичамиз», — деди кишлок ахолиси Рахманджанов.
Алижон Насриддинов сувга тушган мотор мойлари ичилаёткан сувнинг булганиётганини ёмон бахолади.
«Машина юваётканда уни кирлари ва мойлари сувга тушади. Буни пастдаги инсонлар ичишини уйлашмаяпти. Бу масалага хокимят жуда жидий тарзда иш олиб бориши керак», — деди Насриддинов.
Мактаб укитувчиси Хусанхужаева Мухаррамхонинг айтишига караганда, сувнинг булганишидан болалар захарланишяпти.
«Сувнинг ифлослигидан купрок ёш болалар жабрланяпти. Уларда атравления, ич кетиш касалликлари куп учраяпти», — деди Хусанхужаева.
Кишлок кенгашининг раиси Икромжон Саримсаков машиналарини сойда ювган хайдовчиларга пул толаш жазоси кулланиши керак деди.
«Яна дарё бойида машина ювиш мумкин эмас ва буларга соликлар солиняпти, лекин халк бунга эътибор берилмаяпти», — деди Саримсаков.
Мухбирлар: Муштари Тешабаева, Динора Собирова, Севара Дадабаева, Жавлонбек Халилов.