Ўқувчилар хар куни мактабга катта кўчадан боришади, лекин катта кўчада йўлакча бўлмаганликдан хаётлари хавф остида.Қуйдаги муаммо буйича №75ўрта мактабининг тарбияли ишлар бўйича директор ўрин босари Кахрамонжон Шакиров шундай дейди: «Тўгри йўларимиз талабга жавоб бера оладиган даражада эмас. Йўлларда пиёдалар йўлакчаси мавжуд эмас, бу албатта мактаб ўқувчилари учун хатарли, нафакат ўқувчилар учун балки барча йўловочилар, шу каторда автомабил хайдовчиларига хам хавф тугдирмоқда. Биз бу муаммо бўйича хокимятга ариза билан мурожат қилганмиз улар энди бизнинг бу муаммойимизни хал қилиб беришади деган умидамиз».
Шу мактаб ўқувчиси Мадина Топволдиеванинг айтишича кичкина синф ўқувчиларига хар дойим катта йўлда эътиборли бўлишар экан.»Мактабга келгунча узоқ йўлни босиб ўтамиз. Йўл узоқ бўлишига қарамай хатарли хамдир. Бу йўлда айниқса кичкиналарга эътиборли бўлиш керак. Пиёдалар йўлакчаси бўмаганидан мажбур катта йўл чекасидан йуриб келябмиз. Бу йўлларга хам тратуал қурилади деган умидаман. Қурилса бизга жуда яхши бўларди»,-деди Топволдиева.
Яна бир ўқувчи Мурзарахимов шу йўлда пиёдалар йўлкаси бўлмаганлиги сабабли уни камаз русумли йук ташувчи машина туртиб кетгани айтди. «Мен бундан бир йил олдин мактабга кетаётганимда камаз мени туртиб кетти. Унчалик жиддий жарохат олганим йўқ, лекин бу хол яна боша инсон билан қайтарилиши мункун деб қўрқаман. Бу сафар қатигрог кўнгилсизлик бўлса ундан хам ёмон. Шу сабаб йўллар тезрог ўнгланса пиёдаларга хам, шафёрларга хам, барчамизга яхши бўларди»,- дейди Мурзарахимов.Биз автомабил хайдовчиларидан хам ушбу муаммо хақида ўз фикриларини сўраб кўрдик. «Мен анчадан бери бу йўлда хайдовчилик қиламан. Бу йўлда жуда хушёр бўлиш керак, чунки ўзиз кўраётганингиздек пиёдалар асфальт чекасида йуришибди. Авто халокатларнинг асосий сабабларидан бири шуда албатта. Авто халокатлат олдини олиш учун тезрог йўлларни тўгирлаш керак»,- деб такитлади хайдовчи.Биз хам бу йўллар тўгирланади деган умидамиз. Хокимят тарафидан бу муаммо ечилишини сўраб қоламиз! Мухбир: Ойбек Эргашев.