Уч-қўрғон қишлоғидаги энг катта муаммо бу-ишсизлик. Оиласини боқиш ва фарзандларига яхши шароит яратиш учун инсонлар Россияга кетишмоқда.
Уч- қўрғон мактабининг директори Холмирза Рўзиматов иш керак бўлса ҳаракат қилиш ва ҳаракат қилинса, албатта, топилишини айтиб ўтди.
«Иш бор, лекин инсонлар катта пул топишга ўрганиб қолган. Аёллар учун мактаб ва боғчаларда иш бор. Улар учун корхоналар йўқлиги тўғри, лекин корхоналар секин-секин қурилади. Россияга бориб ишлаётганлар икки хил бўлади. Улар бориб ишлаб пул топиб келишади. Баъзилари ёш оиласини ташлаб чет давлатларга кетишади. Бу яхши эмас «, — деди Уч-қўрғон мактаби директори Холмирза Рўзиматов.
Уч-қўрғонлик бир аёл Россияга кетаётганлар шу ерда ҳам иш топишлари мумкинлигини айтиб ўтди.
«Бизда корхоналар бўлмаса ҳам, бизга боғларни бериб қўйишган. Ўша ерда ҳам меҳнат қилса бўлади. Россияда қилаётган ишини шу ерда қилса ҳам бўлади. Чет давлатдагилар нима иш қилишаётганликларини билмаймиз, балки қоровуллик қилишаётгандир. Улар шу ерда бу ишларни қилишга уятишади «, — деди Уч-қўрғонлик исмини айтишни истамаган аёл
Муаллифлар: Севара Дадабоева, Динора Собирова, Муштари Тешабоева.