Уч коргон кишлогида «Айгул» болалар бокчасининг очилиши кишлок ахолиси учун катта шароит яратиб берди. Бу болалар бокчасининг очилишига «Юнисеф» фонди хомийлик килиб, Уч-коргон кишлокига катта ёрдам берди.
«Айгул» бокчасининг тарбиячиси Максудова Махлиё болалар бокчаси «Жомий» мактабига тегишли булган ерга очилганини ва укитиш усулларини айтиб отди.
«Уч-кургон кишлогидаги «Жомий» мактабини чегарасига «Айгул» болалар бокчаси очилди. Бу бокча «Юнисеф» фонди ёрдамида очилди. «Юнисеф» фонди томонидан бокчага керакли анжомлар берилди. Хозирча бокчада 3 ёшдан 6 ёшгача болалар укишяпти. Хар бир бола узини ёшига караб группаларга булинган, 4 – 5 ёшгача битта группа, 3 – 3 ярим ёшлар битта группа булади. 3 ярим ёшдаги болаларга 10 – 15 дакика дарс утилади, 5 – 6 ёшдаги болаларга 30 дакика дарс утилади. Бокчада 1 ярим соат дарс булса 1 ярим соат танаффус берилади. Танаффус вактида бадан тарбия ва мульт филмлар куйиб берилади» — деди бокча тарбиячиси Максудова.
Йул бони дехкон – чорва раиси Умурзаков Шумкор болалар мактабга боришидан олдин зехнини чархлаши зарурлигини таъкидлаб утди.
«Болаларни мактабга боришидан олдин зехнини чархлаш учун билим олишади. Кейин макткабга боришганда бемалол мактаб дарслигини укишади, шунинг учун бу болалар бокчаси очилди. Бу болалар бокчаси очилиши жуда яхши булди. Ота – оналар ва хукумат хам бунга катта ёрдам берди» — деди Йул бони раиси Умурзаков.
«Айгул» болалар бокчасининг тарбиячиси Абдувоитова Одина болалар бокчасини очилгани хакида малумот берди.
«Айгул» болалар бокчаси 1 – октябрда очилиб, унга Англиядан элчи ва Кореалик икки киз келди, ундан ташкари Узимизнинг Губернатор ва Кадамжой хокими келди. Мехмонлар жуда куп эди, улар узлари билан совгалар олиб келиб, болларимизга бериб чикишти. Очилишига муносабатан бокчамизга келадиган болалар концерт дастурини курсатишди. Бизнинг бокчада 157 бола бор, улар группаларга булиниб хар бир группада 28 – 27 бола укийди.» — деди бокча тарбиячиси Абдувоитова.
Бу богча очилишига кадар кишлокда 2 болалар богчаси ишлар эди.
Мухбирлар: Арзиев Жавохир, Халилов Жавлон, Тилаволдиев Ойбек, Тешабаева Муштари, Дадабоева Севара, Мамаджанов Ихтиер.